30 Май 2025 йил 588

1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида даволанаётган болаларни байрам билан табриклаб, совғалар топширилди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дунё болалари учун энг покиза ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола - бу дунё, бола - бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз кулгиси орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади. Кўзларида меҳр ва муҳаббат жўш уриб турган болалар очиқ осмонда эркин парвоз қилаётган қалдирғочга ўхшайди. Ана шу байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида даволанаётган болаларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар топширилди ҳамда тезроқ соғайиб кетишига тилак билдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech