16 Июл 2025 йил 284

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида “Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирларини жадаллаштириш бўйича хизмат олди йўриқномаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 03 январдаги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбексистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 255-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишлари қабул қилинди. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи жорий йилнинг 15 июлидан 15 август кунига қадар ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида ИИВ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида Нукус шаҳрида тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимларга хизматда фойдаланиладиган керакли тавсиялар берилди. Шундан сўнг барча иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда тунги хизматни ўташ учун белгиланган манзиллар томон жўнаб кетишди. “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech