18 Апрел 2025 йил 1047

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Тахиатош туманининг криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифага тушган «Тахиатош» маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Тахиатош тумани Ички ишлар бўлимининг иш фаолияти ўрганилиб, жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Ҳамда, Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech