10 Март 2021 йил 1415

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Нукус шаҳридаги «Лас вегас» ресторанида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 09 март куни соат 23:30 ларда Нукус шаҳридаги «Лас вегас» ресторанига келган  Нукус шаҳрида яшовчи фуқаролар, А.А., А.С. ҳамда Қ.Г. лар ва шу ресторан ходими И.Қ  ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Содир бўлган жанжал натижасида  ресторан ходими И.Қ  тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech