20 Октябр 2025 йил 59

Шўманай тумани ички ишлар бўлимида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Шўманай тумани ички ишлар бўлимида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Ушбу учрашувда ички ишлар органларида хизмат қилган фахрийлар, ҳозирги кунда фаолият юритаётган ходимлар ва бўлажак ёш мутахассислар иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёш авлодни ватанпарварлик, хизматга садоқат ва халққа хизмат қилиш руҳида тарбиялаш, тажрибали фахрийларнинг ҳаёт йўлидан ўрнак олишга даъват этишдан иборат бўлди.

Учрашувда фахрийлар ўз хизмат фаолияти давомида орттирган тажрибалари, ёдда қоларли воқеалар ва ҳаётий маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. Ёш ходимлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, хизматдаги муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбир очиқ ва самимий муҳитда ўтиб, авлодлар ўртасидаги боғлиқлик, тажриба алмашинуви ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Text to speech