12 Апрел 2025 йил
1043
"Маҳаллада бир кун" - хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳа
Мўйноқ тумани "Тик ўзак" маҳалласида "Маҳаллада бир кун" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада Мўйноқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Б.Жамалова, депутат К.Насирова, Мўйноқ тумани ИИБ ЙҲХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант У.Узакбергенова, тумандаги корхона ва муассасалар ходимлари ҳамда маҳалланинг фаол аёллари иштирок этмоқда. Ушбу ташаббус маҳалладаги хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини янада ошириш, улар дуч келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва ечим топиш мақсадида ташкил этилди. Аёллар - маҳалланинг таянч устуни. Улар оилани мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жамоат ишларида фаол иштирок этиш орқали жамият ривожига катта ҳисса қўшмоқда.