26 Сентябр 2025 йил
369
Мамлакатимиз бўйлаб янги босқичдаги "Мардлик синфи" ўқувчилари учун тантанали ваъда бериш маросимлари юқори савияда ўтказилмоқда.
Кегейли туманида ҳам бу тадбир катта кўтаринкилик билан, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида, тумандаги эътиборга лойиқ жойда ўтказилди. Тумандаги 5-умумтаълим мактабида ташкил этилган "Мардлик синфи" фаолияти ёш авлодга ҳарбий-ватанпарварлик руҳини сингдиришда муҳим қадамлардан бири бўлмоқда. Ҳозирда ушбу синфда 26 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Улар бугунги ўтказилган маросимда тантанали ваъда бериб, Ватанга содиқ, фидойи ва жасур фарзандлар бўлишга қасамёд қилди! "Матонат мактаблари" - бу нафақат ҳарбий билимлар, балки баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган эзгу ташаббус бўлмоқда.