15 Октябр 2025 йил 81

Волейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда Волейбол спортини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид 2 та фармон ва 3 та қарор имзоланди. Шу билан, ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 19 июль кунги "Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-274-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида волейбол спорт турини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. оширилди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант Тошпўлатов Азиз Анваровичнинг 2025 йил 10 сентябрь кунги 527-сонли буйруғига асосан, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спортнинг "Волейбол" тури бўйича "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири кубоги" мусобақасининг 1-босқичи Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши белгиланган. Мусобақанинг очилиш маросимини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ғуломжон Эшимбетов очиб берди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Мусобақада Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Самарқанд ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг терма жамоалари ўзаро беллашади.

Text to speech