Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан тунги вақтда Кегейли ва Бўзатов туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш, тунги пайтда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, Кегейли тумани Халқобод шаҳарчаси тиббиёт бирлашмаси ва Кегейли тумани 19-сонли мактаб биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ҳамда Бўзатов тумани тиббиёт бирлашмаси ва Бўзатов тумани 18-сонли мактаб биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди