Профилактика инспекторлари хизматда фойдаланиш учун махсус сумкалар топширилди.
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган Турон ўйингоҳида, Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туман ИИБларининг профилактика инспекторларига фойдаланиш учун махсус сумкалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Д.Азизов ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти қатнашди.
Тадбирда, бугунги кунда давлатимиз томонидан ички ишлар органларига, айниқса профилактика инспекторларининг хизмат шароитларини яхшилаш борасида бир қанча фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, профилактика инспекторларининг хизмат ҳудудларидан уй-жойлар қуриб берилганлигини имтиёзли кредитлар асосида автотранспортлар билан таъминланганлиги айтиб ўтилди.
Ходимлар томонидан яратилиб берилаётган шароитлардан тўғри фойдаланиш, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ишни тўғри йўлга қуйиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда, 208 нафар профилактика инспекторларига махсус анжомлар билан жиҳозланган хизмат сумкалари тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати