6 Июн 2020 йил 1354

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Мўйноқ тумани ИИБнинг иш фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 05 июнь куни вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Мўйноқ тумани 3-секторида пандемия ва глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда барча имкониятларни ишга солган ҳолда иш ўринларини кўпайтириш масалаларида амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Шунингдек, Мўйноқ тумани фаоллари билан биргаликда, жорий йилда жиноят ошган маҳаллада яъни “Бўзатов” ОФЙда содир этилган ўғирлик ва безорилик жиноятлари муҳокама қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди. Ҳамда  ушбу учрашувда фуқароларнинг мурожаатлари  ҳам кўриб чиқилди. 
Вазир ўринбосари Мўйноқ тумани ИИБ раҳбарияти билан биргаликда, Мўйноқ тумани “Мадели” ОФЙ ҳудудида яшовчи Пробация ҳисобида турувчи муқаддам судланган ёрдамга муҳтож фуқароларга ҳамда “Бўзатов” ОФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, шу куни вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев, Қўнғирот тумани фаоллари билан биргаликда, жорий йилнинг 01 июнь куни, туманнинг “Қипчоқ” ОФЙ ҳудудидаги оилавий келишмовчилик сабабли келиб чиққан нохуш ҳолат атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида бу каби содир бўлиши мумкин бўлган бошқада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, кейинги вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech