Нукус Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейида китоб ярмаркаси ташкил этилди
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Ўқувчи ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида, жорий йилнинг 8 сентябрь санасида Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Китоблар ярмаркасида ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратилиб берилди. Лицей ўқувчилари ҳам ушбу ярмаркада фаол иштирок этишди. Китоблар ярмаркасини ташкил этишдан асосий мақсад ҳам ўқувчи-ёшларни маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни бой маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда китобхонлик маданиятини оширишдан иборатдир.