18 Октябр 2024 йил 4185

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида Ажиниёз Қўсибой уғли 200 ёшда мавзусида тадбир ташкил қилинди

“Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой уғли таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан Нукус “Темурбеклар мактаби” ҲАЛ ўқувчилари билан Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Қошқарбай Матимов иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Давра суҳбатида Қорақалпоқ халқининг буюк шоири Ажиниёз Қўсибой уғлининг ҳаёти,  асарларининг нафақат қорақалпоқ адабиёти, балки ўзбек, қозоқ, турк ва бошқа туркий халқлар адабиётида тутган ўрни, ХИХ асрдаги қорақалпоқ адабиётидаги аҳамияти, бугунги кунда унинг асарлари ўрганилиши ва келажак авлодларга етиши мумкин бўлган сирли тарихий масалаларга бағишланган маърузалар ўқилди. Ажиниёз Қўсибой уғли дунёга чуқур ҳис-туйғулар билан кириб, қорақалпоқ халқининг маънавий бойлигига катта ҳисса қўшган, адабиётимизни нафақат равнақлантирган, балки қўшни халқларга ҳам танитган улкан тўлға ҳисобланади.

Text to speech