12 Феврал 2025 йил 1420

Нукус туманида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида, сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари ва фуқаролар иштирокида, туман ҳудудида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди.

Нукус тумани марказидаги Маънавият саройида  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Нукус тумани ҳудудида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди. Унда Нукус тумани сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари шунингдек туманда истиқомат қилувчи фуқаролари қатнашди. Муҳокама йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири сўзга чиқиб республика ҳудудида шунингдек Нукус туманида юз бераётган оғир оқибатли жиноятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтди. Оғир оқибатли жиноятларнинг барвақт олдини олишда маҳалла еттилиги ҳамда фуқароларимизнинг бефарқ бўлмаслигини, маҳаллаларнинг жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришда уларнинг кўмаги катта эканини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech