5 Сентябр 2025 йил 243

ОЧИҚ САЙЁР СУД – ЁШЛАР УЧУН ОГОҲЛИК САБОҒИ

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг ташаббуси билан очиқ сайёр суд бўлиб ўтди. Унда ушбу суднинг тергов судьяси Р. Назаров раислигида институт талабаларининг ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, икки нафар талаба томонидан телефон орқали ноқонуний диний материалларни кўриш ва тарқатиш ҳолати аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-2-моддаси асосида уларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Тадбир давомида бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноий ишлар ҳам кўриб чиқилиб, суд очиқ тарзда ўтказилди. Ушбу суд жараёни ёшларни ҳуқуқбузарликдан огоҳ этиш, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ахборот хавфсизлигига эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

 

 

 

Text to speech