24 Апрел 2025 йил 307

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Ички ишлар вазири Б.Торебековлар томонидан Хўжайли туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 04.04.2025 йилдаги идоралараро Қўшма қарорда белгиланган вазифалар ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда қарор ижросига масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари ҳамда Хўжайли туманидаги штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла еттиликларининг Қарори билан тасдиқланган “Йўл харита”лар ижроси, Қўшма қарор билан хар бир вазирлик ва идораларда ва уларнинг қуйи тармоқлари ташкил этилган таҳлил гуруҳи, тарғибот ва ўрганишларни амалга оширувчи гуруҳларни фаолиятини тўғри йўлга қўйилганлиги бўйича республика ва туман масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. 

Шундан сўнг, криминоген вазиятидан келиб чиқиб, “Қизил” тоифага кирган “Маданият” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилигининг соҳага оид ҳамкорликдаги фаолияти, ҳудудда содир этилган жиноятларни сабабларини ўрганиш бўйича қилинган ишлар ўрганилди, туман Ички ишлар бўлими Навбатчи қисм “E-material” электрон тизимига кунлик ариза, хабар ва ходисаларни рўйхатга олиниши билан танишилди.

Text to speech