Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва Давлат герби қабул қилинганлиги куни ҳамда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирхановнинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида вазир полковник А.Ж.Темирханов Конституциямизнинг ҳаётимиздаги тутган ўринни ҳақида ҳамда давлат гербининг яратилиш тарихи ҳақида айтиб, Конституциямизнинг 50-моддасида. Ўзбекистон Республикасини ва Қорақалпоғистон Республикасини ҳимоя қилиш – Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. деб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, учрашув давомида биз буюк боболарнинг авлодлари эканлигимизни бу билан фақат фахрланиб қуймасдан уларга муносиб бўлишимиз лозимлиги айтиб ўтилди. Дунё тан олган тарихий шахс буюк саркарда Амир Темур бобомизнинг давлат бошқарувидаги куч қудрати билан гина эмас, илм, маърифат, адабиёт маданият жамиятнинг барча соҳаларида яратувчанлигида эканлиги таъкидланди.
Учрашув давомида вазир Республикамизнинг вилоятларидан келиб ўқиётган ёшлар билан суҳбатлашиб ўқувчи ёшлар томонидан берилган берилган савол ва таклифлари эшитилиб уларга тўлиқ жавоблар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.