29 Июн 2025 йил 804

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торабеков шахсий қабул ўтказди. Қабулда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни самарали ҳал этиш, аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир доирасида фуқаролардан ички ишлар органларига боғлиқ ва турли масалалардаги жами 28 та мурожаат қабул қилиниб, атрофлича ўрганилди. Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, айримларига ҳуқуқий тавсиялар берилди. Кўриб чиқилиши учун вақт талаб этганлиги мурожаатларни ўрганиш масаласи қатъий назоратга олинди.

Text to speech