3 Сентябр 2025 йил
277
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири иштирокида Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” ҳамда Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар, ўқувчилар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Дастлаб тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Б.Торебеков очиб бериб, йиғилганларни “Мустақилликнинг 34 йиллиги” ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан табриклаб, ўқувчи ёшларга келгуси ўқишларида катта муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг лицей мажлислар залида ўқувчи ёшларга 2025-2026 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарси” “Ватан учун, миллат учун, халқ учун! шиори остида ўтказилди. Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейига ўқишга қабул қилинган ота-оналар лицейда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди