Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академия Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети раҳбари билан учрашув.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислар залида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини битириб, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ва ҳозирда мазкур факультетда ўқиётган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида амалиёт ўтаётган ходимлар ва 2020 йилда ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар иштирок этишди.
Тадбирда ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети бошлиғи полковник М.З.Зиёдуллаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Б.Ахмедовлар сўзга чиқиб, Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларни касбий ва жанговар тайёргарлигини, ҳуқуқий билим савиясини ошириш, раҳбарлик қобилиятларини шакллантириш борасида анча ижобий ишлар амалга оширилганлигини, ўз навбатда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети битирувчиларини келгусида юқори лавозимларга тайинлашга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлиги, бу эса йилдан йилга Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетига кириш учун мурожаат қилаётган ходимларнинг сонининг кўпайишига олиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Учрашув давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати