30 Март 2025 йил 358

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўзига бириктирилган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба ёшларининг мурожаатларини қабул қилиб, муаммоларини ўрганди

Олий таълим ташкилотлари талабаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган оммавий маданият, ёт ва бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлаш, улар орасида радикаллашув, бошқа салбий ҳолатлар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, шу йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўзига бириктирилган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба ёшларининг мурожаатларини қабул қилиб, муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар давомида талаба ёшлар Ички ишлар вазирига контракт пулларини тўлашда, ишга жойлаштириш ҳамда шахсий масалалари бўйича мурожаатларини йўллади. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича ўз шахсий назоратига олди. Шунингдек талаба ёшлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан узоқ бўлишлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларида олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати  

Text to speech