1 Июн 2020 йил 1497

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов Ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олиб, уларнинг фарзандларини халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади.

Мустақил мамлакатимизда болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитлар яратилиб берилмоқда. Айниқса, «Меҳрибонлик уйи», махсус мактаб интернатларининг тарбияланувчиларини боқувчисини йўқотган болаларни ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг фарзандларини ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби уларнинг ҳол аҳволларидан тез-тез хабар олиб, ҳар бир байрам саналарида совғалар улашиб келмоқда. 1-июнь бутун дунё болаларининг энг қувончли байрамларидан бири саналади. Бу йилги байрам коронавирус пандемияси даврига тўғри келмоқда. Шундай бўлса ҳам вазирлик томонидан карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, болаларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Байрам муносабати билан болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг болаларига спорт анжомлари билан юмшоқ ўйинчоқларини топширилди. Бу эса болаларда алоҳида қувонч уйғотди.
Ўз навбатида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари эътибор ва ғамхўрликлар учун вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech