Хизмат вазифасига содиқ профилактика инспектори вазирлик раҳбарияти томонидан мукофотланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ профилактика инспектори А.Даўлетбаевга Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Қ содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича тўпланган ҳужжатларни бости-бости қилиш эвазига 1500000 (бир миллион беш юз минг) сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ҳолат юзасидан профилактика инспектори А.Даўлетбаев вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асос, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, профилактика инспектори А.Даўлетбаевнинг хизмат хонасида фуқаро Н.Қ пора сифатида таклиф қилган 1500000 сўм пулларнинг 400 минг сўм пулларни пора тариқасида, профилактика инспектори А.Даўлетбаевга бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 15-февраль куни, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан юқорида кўрсатилган ҳолат бўйича, ўзига юклатилган вазифаларини сидқидилдан бажариб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда фидокорона хизмат қилиб, ички ишлар органи ходими деган юксак номга лойиқ ҳаракат қилганлиги учун профилактика инспектори А.Даўлетбаев 2 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан ўнинг онасига вазирликнинг ташаккурномаси совғалар тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.