9 Сентябр 2020 йил 1242

Навбатдаги сайёр қабул Бўзатов туманида бўлиб ўтди.

Бўзатов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Республиканинг 4 сектор масъуллари иштирокида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сайёр қабуллар бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар иштирок этиб, фуқароларни қийнаб келаётган  муаммолар ўрганиб уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Хусусан, туманнинг Кўксу қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1960 йилда туғилган фуқаро, Рамуза Разбекованинг уй қурилишида  ёрдам беришини сўраб қилган мурожаати, бўйича туманнинг 3 сектор бошлиғи томонидан амалий ёрдам бериладиган бўлди, шунингдек, шу ҳудудда истиқомат қилувчи, Бахытбай Мамбетбаев ишсизлик бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал қилиниб, ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктига ишга жойлашадиган бўлди.
Бундан ташқари,  туманда кам таъминланган  икки фуқарога фуқаролик паспортлари олишларида амалий ёрдам берилиб уларга фуқаролик паспортлари топширилди.
Сайёр қабул доирасида, туман ёшларига спорт анжомлари ва бадиий китоблар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
 
 
Text to speech