5 Ноябр 2025 йил
116
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан сархисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қоракалпоғистон республикаси ҳудудидаги
жиноятчилик ҳолати, унинг олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар,
шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича қилинган
ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан бирга, профилактика
инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ҳамкорликни
кучайтириш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг янги механизмларини жорий этиш
масалалари муҳокама этилди. Йиғилиш якунида соҳада фаолият самарадорлигини
янада ошириш бўйича тегишли маъсул рахбарларга топшириқ ва тавсиялар берилди. Шунингдек, хизмат вазифасини виждонан
бажариб, ўзини ижобий томондан кўрсатган ички ишлар органлари ходимлари
рағбатлантирилди.
Қоракалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот
хизмати