13 Август 2025 йил 379

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 5-11 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг жанговар тайёргарлик даражаси, жанговар шайлиги, навбатчилик қисм ҳужжатлари бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков кириш сўзи билан, кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар очиб вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовга берди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг топшириғи ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосарининг жорий йилнинг 4 август кунидаги тегишли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 5-11 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларида жанговар шайлик, маъмурий бинони қўриқлаш ва мудофааси, қурол ва махсус воситаларни сақланиши, йиғма отрядлар ҳаракатлари, жанговар ва касбий тайёргарлиги ўрганилганлигини ҳамда амалий ёрдам кўрсатилганлигини айтиб ўтди. Йиғилиш сўнгида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Text to speech