Беруний туманида Жасорат мактаби ўқувчиларининг "Қасамёд қилиш" тадбири бўлиб ўтди
Муҳтарам
Президентимизнинг таълим тизимидаги ислоҳотлари туфайли 208 та туман ва шаҳарда
"Мардлик мактаблари" ташкил этилиб, ушбу синфларда таълим олаётган
ўқувчиларнинг қасамёд қабул қилиш куни ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача ғурур
ва куч-ғайрат уйғотган. Бу кун, ҳеч шубҳасиз, билимга чанқоқ ёшлар қалбида она
Ватанга садоқат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат,
тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини янада
мустаҳкамлаши билан аҳамиятли бўлди.
Бу
мактаблар ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича чуқур билим ва
амалий кўникмалар билан таъминлашга қаратилган. Махсус дастур ва фанлар
чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши йўлга қўйилган. Беруний туманида тантанали
равишда бўлиб ўтган "Жасорат мактаби" ўқувчиларининг "Қасамёд
қилиш" тадбирида туман ҳокими Икром Хидиров иштирок этиб, ўқувчиларни
табриклади. Уларнинг келажакда ҳар томонлама етук, комил инсон бўлиб,
Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган фарзандлар бўлишига ишонч билдирди.