7 Май 2025 йил 807

Республика ишчи гуруҳи томонидан халқимизнинг суд-ҳуқуқ масалаларида қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Нукус шаҳрида Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳри фуқароларининг мурожаатлари бўйича сайёр қабули ўтказилди.

Жорий йилнинг 6-10 май кунлари республика Ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш бўйича жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган. 
6 май куни Нукус шаҳридаги "Моно марказ" биносида Хўжайли, Нукус, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳри фуқароларининг суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий ҳамда қурилиш ва коммунал соҳалар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. Унда республика ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Маҳамадали Исмоилов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Бахтиёр Торабековлар фуқароларнинг Ички ишлар органларига оид мурожаатларини қабул қилди. Қабулда мурожаатларнинг деярли кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаат эгаларига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Text to speech