Саломатлик учун 5000 қадам
2020 йил 28 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ташкиллаштирилиб, акция давомида спортнинг юриш ва веломарафон турлари бўйича машқлар ўтказилди.
Спорт тадбирларига шахсий намуна сифатида шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар , Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлари, вазир ўринбосарлари, миллий гвардия, соғлиқни сақлаш ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар ходимлари оила аъзолари билан иштирок этдилар.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафари билан келган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан масъул ходим Усаров Фаррух Мадаминович иштирок этиб эрталабки бадан тарбия машқлари бажарилди.
Спорт билан шуғулланиш, Қорақалпоғистонликларнинг кундалик одатига айланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.