9 Апрел 2025 йил 997

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Учрашув” бўлиб ўтди

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошлиғи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг оператив-хизмат бўлими бошлиғи, ўз баёнотлари билан иштирок этди. Учрашув давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш ва конституциянинг асосий мақсад-вазифалари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Самимий ва очиқ мулоқот шаклида ўтган суҳбат ёшларда фуқаролик масъулияти, сиёсий жараёнларга онгли ёндашув ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Шунингдек, учрашув якунида “Конституция билимдони” танловининг ғолиблари ҳамда лицейнинг бир қатор наъмунали ўқувчилари тақдирланди.

Text to speech