21 Май 2025 йил 1335

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида мактаб битирувчиларининг сўнгги қўнғироқ тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ўқувчиларнинг ёзги таътилда болалар дам олиш ва соғломлаштириш марказларида хавфсизлик қоидаларини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Байрамбай Ўтемуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков ва Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Азамат Давлетов, шунингдек тегишли соҳа вакиллари иштирок этди. Унда асосан мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларида хавфсизлик қоидаларини таъминлаш, ҳар бир мактабга бу бўйича тегишли ходимларни тақсимлаш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга тадбирда ўқувчиларнинг ёзги таътилларини мазмунли ўтказиш учун ўз фаолиятини олиб борадиган болалар дам олиш ва соғломлаштириш марказларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича ҳам тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, белгиланмаган, тақиқланган жойларда чўмилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу борада тарғибот ва профилактик рейд тадбирларини мунтазам ўтказиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech