25 Март 2025 йил
793
Тахиатош туманида содир этилган оғир оқибатли жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан муҳокама қилиниб, келгусида маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Бугун
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан Тахиатош тумани
ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳудудида содир этилган оғир оқибатли
жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва келгусида бундай ҳолатларнинг юз беришининг
олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман
муассаса-ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги ҳамда профилактика инспекторлари
иштирок этди. Дастлаб туман ҳудудида содир этилган жиноят бўйича туман
прокурори томонидан маълумот бериб ўтилди. Ушбу содир этилган жиноятнинг келиб
чиқишида маҳалла еттилиги ўз хизмат вазифаларини тўлиқ бажармаганлиги, берилган
топшириқларни ўз вақтида бажармай бепарволикка берилганлиги сабаб бўлганлиги
танқид қилинди. Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири сўзга
чиқиб, Ҳурматли Президентимиз томонидан чиқарилган қарорларни ва ижтимоий
профилактикани маҳалла еттилиги томонидан ўз вақтида амалга ошириб борилса юз
бериши мумкин бўлган жиноятларнинг ўз вақтида олди олинишини таъкидлади.
Йиғилиш якунида маҳаллаларда олдини олинадиган жиноятларнинг барвақт олдини
олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси юзасидан тегишли соҳа
вакилларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати