10 Апрел 2025 йил 954

Тахтакўпирда "Ички ишлар кубоги"га старт берилди!

Тахтакўпир туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги муҳим тадбирга старт берилди. Спортнинг "Волейбол" тури бўйича "Ички ишлар кубоги"нинг маҳалла босқичи бошланди. Айни пайтда маҳаллалардаги 16-21 ва 22-30 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар ўртасида қизғин беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Бу спорт тадбирлари нафақат ёшлар ўртасида соғлом рақобатни, балки дўстлик, жамоавий ва маънавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Text to speech