5 Сентябр 2020 йил 3061

Интернет тармоқларида тарқалган ҳолат юзасидан маълумот.

Жорий йилининг 2 сентябрь куни соат 16:30ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро С.М ўзининг укасига тегишли бўлган автотранспорт воситасини бошқариб келаётганида , Нукус шаҳри, Беруний кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлида ўтиб бораётган, Нукус шаҳрида яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Ж.Гни уриб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган. Автотранспорт бошқараётган фуқаро Ж.Гга биринчи ёрдам кўрсатишнинг чораларини кўрмасдан ҳодиса жойидан яширинишга уринган. Ушбу ҳолат бўйича тезлик билан олиб борилган ишлар натижасида автотранспорт бошқарувчиси ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Г тана жароҳатини олиб шифохонага жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳар ИИО ФМБ қошидаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-бўлими ва 117-моддаси 1-бўлими билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

 

Корақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech