12 Сентябр 2025 йил 342

Бўзатов туманида "Хавфсиз кибермакон" тезкор-профилактик тарғибот ойлиги доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар ҳақида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган йиғилишда Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов, туман прокурори Н.Сапаров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Қурбонбоева ва тегишли соҳа вакиллари, шунингдек, маҳалла еттилиги иштирок этди. Бунда асосан, "Хавфсиз кибермакон" тезкор-профилактик тарғибот ойлиги доирасида амалга ошириладиган ишлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган фирибгарлик, яъни кибер жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш иштирокчиларига кенг тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг, маҳалла еттилигига ҳудудларда фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

Text to speech