Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 7-8 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида «14 январь Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртаси спортнинг волейбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами 12 жамоа иштирок этди. Икки кун давомида қизғин беллашувларга бой бўлиб ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ терма жамоаси, иккинчи ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси жамоаси эгаллади.
Ғолибларни тақдирлаш тадбирига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов, ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, спортчиларни 14-январь Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклади ва ғолибларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган кубок, медаль, ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.