6 Сентябр 2025 йил 172

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан Беруний туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Фарҳод Ўринбоевнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлари Беруний тумани мисолида ўрганилди. Дастлаб Ички ишлар бўлими ходимларининг амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ҳисоботлари тингланиб, қизил тоифага кирган маҳаллаларда ишларни кучайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шундан сўнг маҳалла еттилиги, профилактика инспекторининг иш ҳужжатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, туман ҳудудидаги мактабларда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг эрта олдини олиш йўналишида инспектор психологларнинг ишлари ўрганилди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар республика бўйлаб давом этади.

Text to speech