5 Ноябр 2025 йил 73

Кибержиноятларнинг олдини олиш мавзусида семинар ташкил этилди.

Қораўзак тумани ҳокимлигида, туман ҳокими Анвар Баймуратов, прокуратура ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг киберхавфсизлик бошқармаси ходимлари иштирокида, ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун семинар ўтказилди. Унда сўнгги йилларда, кибержиноятчилик ва замонавий киберхавф-хатарлар, интернет тармоқлари орқали содир этилаётган жиноятлар сонининг ортиб бораётгани, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, фуқароларни кибержиноятларнинг хатти-ҳаракатларидан хабардор қилиш, шунингдек, банк пластик картаси маблағларини талон-торож қилиш, шахсий маълумотларни эгаллаш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бўйича тегишли соҳа ходимлари тушунтириш бериб ўтди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. Семинар ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Ўтемисов иштирок этди.

 

Text to speech