27 Октябр 2025 йил
                            
                                427                            
                    Нукус туманида Ички ишлар ходимлари куни белгиланди
25 октябрь - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан Нукус туманида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида соҳа фахрийлари ва Ички ишлар ходимларининг вакиллари иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими З.Зайтов Ички ишлар соҳаси фидойиларини байрам билан табриклаб, уларнинг жамоат тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги хизматларини юқори баҳолади. Тадбир давомида бир қатор соҳа вакиллари туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси номидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Шунингдек, фахрий ходимларга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        