Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Чимбой ва Қораўзак тумани ички ишлар бўлимларининг иш фаолияти ўрганилди
Ўрганиш
давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг
ижроси ҳамда Ўзбекистон Республкаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар
вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш
юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди. Бундан ташқари, ички ишлар бўлими
ходимларининг яшаш шароитлари ва оилавий аҳволи ўрганилиб, яқин қариндошлари
билан суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли
турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб
чиқиш тўғрисида»ги ПҚ-330-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қораўзак
тумани «Маденият» ОФЙга бириктирилган «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан
биргаликда маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг
ижтимоий муаммоларни ўрганилди. Маҳалла масъулларига кам
таъминланган оилаларни ўзини-ўзи банд қилиши ва тадбиркорликни йўлга қуйишига
ҳамда томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш бўйича тегишли
кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.