21 Октябр 2025 йил 149

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Хўжайли туманининг криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифага тушган «Тинчлик» маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан амалга оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, криминоген вазияти мураккаб ёки оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйган ва маҳалладаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эришган ҳамда ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимлар Вазирликнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тағдирланди.

   

Text to speech