19 Август 2025 йил 191

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи бошчилигида Тергов бошқармаси ходимлари томонидан Амударё, Тахиатош ва Хўжайли тумани ички ишлар бўлимларининг иш фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 24.04.2024 йилдаги «Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан илаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 200-сонли буйруғига асосан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, ички ишлар бўлими ходимларининг иш юритувдаги терговга қадар текширув ҳужжатлари, жиноят ишлари ва фош этилмаган жиноят ишларининг аҳволи ўрганилиб, улар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилишлари юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech