Нукус тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ёшлар билан учрашди
Нукус туманидаги маданият марказида
туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Исак Салиев ёшлар билан учрашув
ўтказди
Ички ишлар бўлими бошлиғи ўз сўзида ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, интернетдаги таҳдидлар, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у ёшларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаб, уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди