6 Сентябр 2025 йил 180

⚡️Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди

????Бугун, 6 сентябрь куни Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетида талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, уларни миллий қадриятлар ва ахлоқий меъёрларга содиқлик руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари З.Жуманов, университетнинг хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори К.Атаниязова, хотин-қизлар психологи Ф.Толибаевалар ва биринчи курсга қабул қилинган талаба-ёшлари иштирок этди.

 

????Тадбир давомида талабаларга мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, таълим муассасаларида тартибни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, университетнинг ички тартиб-интизом қоидалари, Одоб-ахлоқ кодекси, талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, салбий оқибатларга олиб келувчи зарарли одатлардан узоқ яшаш каби мавзуларда батафсил тушунтиришлар ўтказилди.

  

????Шунингдек, хотин-қизлар профилактика инспектори К.Атаниязова жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ёшлар ҳаётидаги салбий таъсири, уларнинг келажак тақдирига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берди. Психолог Ф.Толибоева эса талаба-ёшларнинг психологик муаммоларини енгишда ёрдам бериш, турли стресс ҳолатларини енгиб ўтиш, соғлом муҳитда таълим олиш ва ўзини эркин намоён қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳақида сўз юритди.

 ????Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, шунингдек, университетда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, билим ва интеллектуал салоҳиятни ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир талабанинг шахсий масъулияти муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech