10 Июл 2025 jıl 329

Яшил тоифага киритилган маҳалла еттилиги вакиллари учун ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Тахтакўпир тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги "яшил тоифа"га киритилган маҳалла еттилиги вакиллари учун ўқув семинари ўтказилди. Семинарни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчиси У.Норбоев олиб борди. Тадбирда маҳалла еттилиги аъзоларининг вазифалари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди ва тавсиялар берилди.

 

Text to speech